Коронавирус: Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумоти
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 14 март куни, яъни 1 суткада дунё бўйича 10 минг 900 вирусга чалиниш ҳолати рўйхатга олинган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, 14 март куни, яъни 1 суткада дунё бўйича 10 минг 900 вирусга чалиниш ҳолати рўйхатга олинган.
Касалликнинг 1 суткада ўсиши энг кўп қайд этилган давлатлар рўйхатида Италия (3500), Эрон (1200), Испания (1150), Германия (910), Англия (350) турибди.
Ўзбекистонга 14 март куни халқаро аэропортлар орқали 38 рейсда 4800, темир йўллар орқали 1860, қолган чегара-божхона постларидан 38 минг фуқаро кириб келган. Улар текширувдан ўтказилган.
Эпидемик вазият нохуш бўлган давлатларда бўлиб қайтган 7781 фуқаро уй шароитида тиббий кузатувга олинган. Улардан 5,6 минг нафари касалликни яширин даври якунлангани учун тиббий кузатувдан олинган. Бугунги кунда 2100 фуқаро саломатлиги устидан тиббий кузатув давом этмоқда.