Коронавирус сабабли Тошкентдан Токио ва Римга бўлган парвозлар вақтинча тўхтатилди
Аввалроқ, Тошкентдан Жидда ва Мадинага рейслар тўхтатилгани, у ердаги ўзбекистонликларни қайтариш учун рейслар ташкиллаштирилиши ҳақида маълум қилинганди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ҳамда Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Токио ва Римга бўлган иккала йўналишдаги қатновларининг вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар бермоқда.
Компания матбуот хизмати тарқатган хабарда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилаётганлиги ҳақида эслатиб ўтилган.
Аввалроқ, Тошкентдан Жидда ва Мадинага рейслар тўхтатилгани, у ердаги ўзбекистонликларни қайтариш учун рейслар ташкиллаштирилиши ҳақида маълум қилинганди.