Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларига келгуси йил бюджетидан 3 триллион сўм захира шакллантирилди
11:55 / 2020-12-29

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

– Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларига келгуси йил бюджетидан 3 триллион сўм захира шакллантирилди, – деди давлатимиз раҳбари. – Ушбу маблағлар ҳисобига аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари амалга оширилади. Ўзбекистонда санитария-эпидемиология хизмати сифатини ошириш ва унинг моддий-техника базасини яхшилашга 200 миллион доллар йўналтирилади.  

Ҳар қандай жамият тараққиётида ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. 15 ёшгача болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витамин, болаларга паразитар касалликлар учун дори воситаларини бепул тарқатиш йўлга қўйилади. Бу жараён билан 2021 йилда 11 миллион нафар, 2022 йилда 17 миллион нафар аҳоли қамраб олиниб, бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ ажратилади ва кейинги 5 йилда камқонликнинг 25 фоизга камайишига эришилади.

Республика ихтисослаштирилган марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина йўлга қўйилади. Барча тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистонда бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи-ҳамширадан иборат «тиббий бригадалар» ташкил қилинади. Ҳудудий шифохоналарда эндокрин хирургия, диабетик тўпиқ, диабетик нефропатия ва реанимация бўлимлари ташкил этилади ва бюджетдан 150 миллиард сўм ажратилади.