“Коронавирус қонунлари” махсус халқаро онлайн форуми ўтказилади
2020 йил май ойида ўтказилиши режалаштирилган Х Петербург халқаро юридик форуми кейинги йилга қолдириладиган бўлди.
2020 йил май ойида ўтказилиши режалаштирилган Х Петербург халқаро юридик форуми кейинги йилга қолдириладиган бўлди.
Унинг ўрнига жорий йилнинг 10–12 апрель кунлари Форумнинг виртуал платформаси доирасида онлайн режимда бўлиб ўтадиган “Коронавирус қонунлари” махсус халқаро форуми ўтказилади.
Онлайн форумнинг мақсади – турли юридик касб вакиллари-етакчи юристлар томонидан COVID-19 пандемияси шароитида жамият ҳаётининг ҳуқуқий аспектларини муҳокама қилишдир.
Ўзбекистон Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, мазкур онлайн форум доирасида 10 апрель куни Тошкент вақти бўйича соат 15:45 дан 16:45 га қадар ўтказиладиган адлия вазирлари очиқ мажлисида “Пандемия шароитида давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги” мавзусида адлия вазири Р. Давлетов чиқиш қилиши ҳам режалаштирилган.
Онлайн форум доирасида инсон ҳуқуқлари, шартнома мажбуриятлари, давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги, суд тизимининг фаолияти, ахборот майдони, санитар чекловлар режими, халқаро ҳамкорлик, жиноятчиликка қарши кураш, бизнесни юритиш ва пандемия шароитида иқтисодий, ижтимоий ва давлат ривожланишининг бошқа жиҳатлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.
Сессиялар форумнинг сайтида онлайн трансляция қилинади.