English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус: Нью-Йорк шаҳри хорижлик меҳмонларга чеклов қўйди
15:05 / 2020-12-24

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Буюк Британияда янги коронавирус ҳолати пайдо бўлгандан кейин чет эллик сайёҳлар учун карантин қоидаларини жорий қилди.

Шаҳар ҳокими Билл де Бласионинг айтишича, энди Нью-Йоркка келганлар кўрсатилган манзилида 14 кун қолишлари шарт. Буюк Британиядан келган ҳар бир меҳмон ёнига шериф ўринбосари ташриф буюриб, қоидаларга қатъий риоя қилинишини таъминлаши керак.

Тартибни бузганлар кунига 1000 доллар (737 фунт) жарима тўлайди, деб огоҳлантирди жаноб де Бласио.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, AҚШ бўйлаб 18,4 миллион коронавирус ҳолати ва 326 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган.

Aмерикада коронавирус эпидемияси маркази бўлган Нью-Йорк шаҳри йил бошида мамлакатнинг энг кўп зарар кўрган штатларидан бири эди.

"Биз ҳозир сўнгги жангда турибмиз, фақат шу байрамлардан ўтиб олишимиз керак", - дея қўшимча қилди шаҳар ҳокими.