English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус: кунлик касалланишлар сони 700дан камайди, 3 нафар бемор вафот этди
10:21 / 2022-02-10

2022 йил 9 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 231 минг 871 (+692) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 

26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
22 нафари Андижон вилоятида, 
14 нафари Бухоро вилоятида, 
8 нафари Жиззах вилоятида, 
17 нафари Қашқадарё вилоятида, 
7 нафари Навоий вилоятида, 
15 нафари Наманган вилоятида, 
40 нафари Самарқанд вилоятида, 
6 нафари Сирдарё вилоятида, 
14 нафари Сурхондарё вилоятида, 
22 нафари Фарғона вилоятида, 
27 нафари Хоразм вилоятида, 
135 нафари Тошкент вилоятида, 

339 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Кеча кун давомида: 

Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар, 
Андижон вилоятида 31 нафар, 
Бухоро вилоятида 17 нафар,  
Жиззах вилоятида 20 нафар, 
Қашқадарё вилоятида 43 нафар, 
Навоий вилоятида 9 нафар, 
Наманган вилоятида 22 нафар, 
Самарқанд вилоятида 65 нафар, 
Сирдарё вилоятида 4 нафар, 
Сурхондарё вилоятида 17 нафар, 
Фарғона вилоятида 127 нафар, 
Хоразм вилоятида 80 нафар, 
Тошкент вилоятида 29 нафар, 

Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 214 минг 468 (+732) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 92 фоизни ташкил этмоқда. 

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1 минг 595 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди. 


ЎзА