Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус кириб келишига йўл қўйилмайди...
20:12 / 2020-02-26

Сирдарё вилояти Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари билан чегарадош.


Сирдарё вилоятидаги “Сирдарё” чегара божхона постида “Янги турдаги коронавирус инфекциясини республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан назарий ва амалий кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулотлар ўтказилди.

11111111.JPG

Вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармасининг ташаббуси билан ташкил этилган 2 босқичли кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулотларида божхона, соғлиқни сақлаш бошқармалари, санитария эпедемиология маркази ва бошқа махсус хизмат вакиллари иштирок этди. 

2222222.JPG

Назарий машқда иштирокчилар “Янги турдаги коронавирус инфекцияси касаллиги эпидемиологияси, олдини олишнинг йўналиш ва услублари”, “Янги турдаги коронавирус инфекцияси касаллиги клиникаси, даволаш ва профилактикаси” каби мавзуларда маърузалар тинглади. 

333333333.JPG

Вилоятга коронавирус инфекциясининг кириб келишини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган тадбирлар, муаммолар, бажарилиши юзасидан тегишли хизматларга тавсия ва кўрсатмалар берилди ва мавзуга оид кўргазмали тақдимот намойиш этилди.

666666666.JPG

– Сирдарё вилояти Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари билан чегарадош. Шунинг учун мутасадди ташкилот ходимларининг огоҳлиги тўрт карра оширилди, – дейди вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари лейтенант Б.Ҳамраев. – Амалий машғулотлар қўшни мамлакатлар билан чегараларимиз ёпилди, деган фикрни англатмаслиги керак. Коронавирусни ҳудудимизга кириб келишига йўл қўймаслик энг муҳим вазифадир.

Таъкидлаш жоизки, барча жараёнлар ўта аниқлик билан амалга оширилиб, ушбу кўргазмали махсус-тактик ўқув машғулотларида кузатувчи ва ўрганувчи сифатида жами рўйхат бўйича 234 киши иштирок этди ва унга 10 та махсус техника жалб қилинди.