Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус хавфи таъсирида нархи ошган ва тушган маҳсулотлар ёхуд жаҳон бозорида шакар баҳосининг кўтарилиши... ​
09:13 / 2020-02-07

Мисол учун, жорий йил январ ойида 2019 йил декабрь ойига нисбатан 0,7 фоиз ва ўтган йилнинг январига нисбатан 11,3 фоизга кўтарилди.


ФАО озиқ-овқат нархлари индекси ҳисоботига кўра, энг кўп сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулотлар нархлари сўнгги тўрт ой ичида кўтарилишда давом этмоқда. 

Мисол учун, нархлар жорий йил январь ойида 2019 йил декабрь ойига нисбатан 0,7 фоиз ва ўтган йилнинг январига нисбатан 11,3 фоизга кўтарилди. 
Ҳар ойда кузатилиб борилган жаҳон озиқ-овқат нархлар индексининг ошишига ўсимлик ёғлари, шакар ва буғдой нархларининг кўтарилиши асосий омил бўлди.

Ой давомида палма, соя, кунгабоқар ёғларининг нархи кўтарилгани ортидан ўсимлик ёғи нархлари индекси 7.0 фоизга ўсиб, сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсатгичга етди. Бироқ, савдо-сотиқдаги ноаниқликлар, коронавирус тарқалиши хавфи, Ҳиндистон ва Малайзия ўртасидаги савдо таранглиги ўсимлик ёғи нархларига январь ойининг иккинчи ярмида таъсир этиб, бироз пасайишига олиб келди.

Бир қатор йирик шакар экспорт қилувчи мамлакатларда ишлаб чиқариш миқдори анча паст бўлиши сабабли, шакар нархлари индекси 5,5 фоизга ўсди. Бразилия валютасининг доимий заифлиги, нефть хом-ашёси нархининг пасайиши ортидан этанол тайёрлаш учун шакарқамишга бўлган талаб жаҳон бозорида шакар нархининг кўтарилишига олиб келди.

Декабрь ойидан бошлаб баъзи давлатларнинг буғдой, маккажўхори ва гуручга бўлган талаби ошиши ҳамда сотиб олишнинг тез суръатларда ўсиши бошоқли экинлар нархлари индексини 2,9 фоизга оширди. 

Қулай ёғингарчилик, кўпроқ экилган майдонлар, ички нархларнинг юқорилиги ва экспортнинг катта истиқболлари туфайли Аргентина маккажўхори ҳосилидан фойда кўриши кутилмоқда. Соя ҳосилининг секин суръати қўшни Бразилияда маккажўхори экилишининг кечикишига олиб келди.

Сут маҳсулотлари нархлари январда 0,9 фоизга ўсди, бу сариёғ, пишлоқ ва ёғсизлантирилган сут кукунига бўлган кучли талаб туфайли юзага келди. Гўшт нархлари индекси, 11 ойлик максимал ўсишдан кейин январда 4 фоизга пасайди. 

Бунга Хитойдаги вазият ва Узоқ Шарқ мамлакатларидан маҳсулот сотиб олишнинг камайиши, чўчқа ва қорамол гўштининг катта экспорт имкониятлари мавжудлиги асосий сабаб бўлди.

ФАО дунёда дон етиштириш бўйича янги тахминини эълон қилди. Маълумотга кўра, дон экинлари ҳосили янги рекорд кўрсаткич – 2 715 миллион тоннани ташкил этади ва ўтган йилга нисбатан 2,3 фоизга ошади.

Шимолий яримшарда кутилмаган ёмғир туфайли Европанинг Франция ва Буюк Британия давлатларида кузги буғдой майдонларининг камайиши кутилмоқда. 

Украина ва Америка Қўшма Штатларида кузги дон экиш шартномаси имзоланиши назарда тутилган. Бундан фарқли ўлароқ, Россияда кескин пасайишлар кутилмоқда. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, Ҳиндистон ва Покистонда кузги буғдой рекорд даражада экилган.

Бутунжаҳон дон захиралари 2020 йил мавсумининг охирига келиб, 863,3 миллион тоннани ташкил қилиши кутилмоқда, бу кутилган миқдордан бироз паст бўлган кўрсатгич. 

2019-2020 йилларда дон маҳсулотларининг жаҳон савдоси 2,3 фоизга ўсиб, 420,2 миллион тоннагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу Европа Иттифоқи ва Украинадан Осиёга буғдой етказиб бериш ҳажмининг ошиши билан рекорд даражадаги иккинчи юқори кўрсаткичдир.