Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус: Кеча юртимизда яна 97 нафар кишида касаллик аниқланди
11:12 / 2022-06-30

2022 йил 29 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240 минг 764 (+97) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 4 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Кеча кун давомида Жиззах вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Навоий вилоятида 2 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 10 нафар, Сирдарё вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238 минг 051 (+56) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.  

ЎзА