Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус: кеча юртимизда 476 нафар кишида касаллик қайд этилди
10:17 / 2021-06-25

2021 йил 24 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108 184 (+476) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

14 нафари Андижон вилоятида,

18 нафари Бухоро вилоятида,

29 нафари Жиззах вилоятида,

12 нафари Қашқадарё вилоятида,

4 нафари Навоий вилоятида,

10 нафари Наманган вилоятида,

89 нафари Самарқанд вилоятида,

8 нафари Сирдарё вилоятида,

35 нафари Сурхондарё вилоятида,

40 нафари Фарғона вилоятида,

21 нафари Хоразм вилоятида,

49 нафари Тошкент вилоятида,

135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,

Андижон вилоятида 24 нафар,

Жиззах вилоятида 22 нафар,

Қашқадарё вилоятида 6 нафар,

Навоий вилоятида 4 нафар,

Наманган вилоятида 16 нафар,

Самарқанд вилоятида 50 нафар,

Сирдарё вилоятида 5 нафар,

Сурхондарё вилоятида 66 нафар,

Фарғона вилоятида 10 нафар,

Тошкент вилоятида 67 нафар,

Тошкент шаҳрида 253 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 104007 (+535) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 725 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 452 нафар бемор даволанмоқда.