Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус инфекциясига чалинган бир бемор вафот этди
15:36 / 2020-05-18

Самарқандлик фуқаро И. (эркак) шу йилнинг 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилади.


Самарқандлик фуқаро И. (эркак) шу йилнинг 14 май куни оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилади. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “COVID-19” инфекцияси ҳам аниқланган.

Шундан кейин беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

Клиникада беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.