Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 3281 нафарни ташкил этмоқда
26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 (+20) нафарни ташкил этмоқда.
26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 (+20) нафарни ташкил этмоқда.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Айни пайтда юртимизда 2624 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 644 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.