Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус инфекцияси қай ҳолатда юқади?
11:06 / 2020-01-23

Хитой Халқ Республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келганидан хабарингиз бор.


Хитой Халқ Республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келганидан хабарингиз бор. Маълумотларга кўра 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатида Хитойда 571 ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган, улардан 17 нафар инсон вафот этган.

Касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда ҳам аниқланган. Уханлик айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги айтилмоқда. Коронавирус инфекциясининг асосан ҳайвонлардан юқиши тахмин қилинганди. Эндиликда эса ушбу касалликнинг одамдан-одамга юқиши маълум бўлди – 14 нафар тиббиёт ходими ҳам мазкур хасталикни юқтириб олган.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан ўтказиладиган матбуот анжуманида Хитойда юзага келган коронавирус бўйича эпидемик вазият ҳамда бу борада қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳақида мутахассислар фикрлари тингланади. Ушбу ҳолатда аҳолига қандай эҳтиёт чораларини кўриш кераклиги юзасидан тавсиялар берилади.