Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
КОРОНАВИРУС: Германияда ўлим ҳолати нега кам?
11:11 / 2020-07-05

Берлин университети «Шарите» тиббиёт мажмуаси ва Гарвард университети профессори Тобиас Курт Германияда коронавирус туфайли юз бераётган ўлим ҳолатлари билан боғлиқ статистикага изоҳ берди.


Берлин университети «Шарите» тиббиёт мажмуаси ва Гарвард университети профессори Тобиас Курт Германияда коронавирус туфайли юз бераётган ўлим ҳолатлари билан боғлиқ статистикага изоҳ берди.

Ушбу мамлакатда ҳозирги пайтда расман бир миллион аҳолидан COVID-19 оқибатида 108 киши вафот этмоқда. Бу дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан биридир.

«Бизда эпидемияга тайёргарлик кўриш учун вақт бўлди. Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими шундоқ ҳам яхши тайёргарликка эга эди, биз эса соҳани янада кучайтирдик», — дейди Курт.

Профессор яна шуни таъкидладики, немис ҳукумати вирус тарқалиши суръатини эпидемиянинг дастлабки босқичидаёқ туширишга эришди. Ушбу тадбир, асосан, кексаларни зарарланишдан асраш имконини берди.

Олимнинг фикрича, Германияда коронавирусдан ўлим ҳолати камлиги мамлакатда шаклланган ўзига хос маданият ва жамият тузуми билан боғлиқ. Масалан, бу давлатда жуда кам ҳолатларда турли авлод вакиллари бир хонадонда яшашади.

«Европа жанубида жойлашган мамлакатларда кўпинча қариялар оиланинг бошқа аъзолари билан бирга истиқомат қилишади. Демак, бундай вазиятда уйда бир киши касалланса, ўз-ўзидан вируснинг бошқаларга ҳам ўтиши эҳтимоли кучаяди. Ёши улуғ инсонларда эса мазкур хасталикдан нобуд бўлиш хавфи даражаси анча юқори», — хулоса қилган эпидемиолог.