Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус даври сайловлари: Қаерда? Қачон?
08:21 / 2020-04-05

Карантин нафақат жаҳон иқтисодиётига, балки демократик жараёнларга ҳам сезиларли салбий таъсир ўтказди.


Карантин нафақат жаҳон иқтисодиётига, балки демократик жараёнларга ҳам сезиларли салбий таъсир ўтказди.

Масалан, коронавирус тарқалиши туфайли бир қатор давлатларда демократик қурилиш асоси ҳисобланган сайловларни ортга суришга тўғри келди. Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга кўра, пандемия дунё сиёсий ҳаётида қуйидаги ўзгаришларга сабаб бўлди:

Россия Президент Владимир Путинга яна бир бор қайтадан сайланиш имконини тақдим этиши кутилаётган мамлакат Конституциясига тузатишлар киритилиши 22 апрелдан номаълум муддатга қолдирилди;

Арманистон Конституциявий референдум камида 50 кун ортга сурилди;

Чили – Конституциявий референдум 26 апрелдан 25 октябрга кўчирилди;

Микронезия – Жорий йилнинг март ойида ўтказилиши лозим бўлган Трук ороли мустақиллиги масаласига оид референдум 2022 йилда бўлиб ўтади;

Сурия – Парламент сайловлари куни 13 апрелдан 20 майга ўзгартирилди;

Шимолий Македония Парламент сайловлари энди аввал режалаштирилганидек 12 апрелда ўтказилмайди. Ҳозирча мазкур муҳим сиёсий воқеа қачонга белгиланиши бўйича бир қарорга келингани йўқ;

Шимолий Кипр Президент сайловлари 26 апрелдан 11 октябрга кўчирилди.