Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус (Cоvid-19) инфекциясига қарши ҳамжиҳатликда курашайлик
19:50 / 2020-04-08

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра дунёнинг кўплаб мамлакатлари каби, ҳукуматимиз томонидан ҳам коронавирус инфекциясини республикамизда тарқалишини ва салбий оқибатларга олиб келишини олдини олиш мақсадида муайян карантин чора тадбирлари белгиланди.

Ҳозирги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммолардан бири бу коронавирус (CОVID-19) инфекциясидир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра дунёнинг кўплаб мамлакатлари каби, ҳукуматимиз томонидан ҳам коронавирус инфекциясини республикамизда тарқалишини ва салбий оқибатларга олиб келишини олдини олиш мақсадида муайян карантин чора тадбирлари белгиланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорларига мувофиқ коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқаролар учун жамоат жойларида ниқобсиз юриш, шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланмаслик, жамоат жойларида 3 нафардан ортиқ фуқаро тўпланмаслиги каби бир қатор чекловлар ўрнатилди.

Афсуски, айрим фуқароларимиз томонидан ўзи ва бошқаларни касалликни юқтириб олиш хавфи остига қўйиб, карантин қоидаларига бўйсунмаслик ҳолатлари учрамоқда.

Хусусан, вилоят Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш борасида вилоятда ўтказилган тадбирлар давомида 1500 дан ортиқ фуқароларимиз карантин қоидаларини бузганлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) тартибида маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бугунги кунда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ҳам вилоятдаги туристик намойиш объектлари ҳудудларида аҳоли ўртасида карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш ва касалликни олдини олиш бўйича мунтазам равишда профилактика ва тушунтириш ишлари ўтказилиб келинмоқда.

Коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини англаган ҳолда, ўзимиз ва оила-аъзоларимизни мазкур кўринмас офатдан ҳимоя қилиш мақсадида давлатимиз томонидан бу борада олиб борилаётган чора-тадбирларга муносиб ҳисса қўшишимиз ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига қатъий риоя қилишимиз даркор.

Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси