Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коронавирус бу йил якунланиши мумкин
10:14 / 2023-03-14

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Aдханом Гебрейесус тузилма веб-сайтида эълон қилинган хабарда коронавирус пандемияси 2023 йил тугашига умид қилишини билдирган.

“Ишончим комилки, жорий йилнинг қайсидир кунида биз “COVID-19” халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат ва пандемия сифатида якунланди, дея оламиз”, деди у.

Гебрейесус, шунингдек, эпидемияга жавобни анча вақтдан бери хоссалаб келган “бепарволик ваҳима даврини” такрорламаслик учун сабоқ олиш зарурлигини таъкидлади.

2020 йил январь ойи бошида Хитойда коронавируснинг янги тури келиб чиқишига номаълум вирусли пневмония эпидемияси сабаб бўлгани расман эълон қилинган эди. Ўша йили 11 март куни эса ЖССТ раҳбари янги вирус тарқалиши пандемия хусусиятига эгалигини айтганди.

 

ЎзА