Коронавирус: АҚШнинг вакцина олмаганлар сони кўп бўлган штатларида касаллик тарқалиши юқори
Президент Жо Байден АҚШдаги коронавируснинг янги тўлқинини фожиа деб атади.
Давлат раҳбари бу жараён мамлакатдаги “эмланмаганлар пандемияси” эканини айтиб, эмланганлар касалликка жуда кам чалиниши ва деярли шифохонага тушмаслигини таъкидлади. “Вакцина олмаганлар миқдори кўп бўлган штатларда касаллик тарқалиши 10-20 фоиз юқори бўлиб турибди”, деб қўшимча қилди президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ бош инфекционисти Энтони Фаучи мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиб боришини маълум қилганди.