Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхонада 700 нафар кишининг бандлиги таъминланган
15:20 / 2020-10-19

Табиий иқлим шароити ва унумдор тупроққа эга Сурхондарё воҳасида етиштирилаётган пахта толаси сифати ва саноатбоплиги билан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим ўрин тутади.


Табиий иқлим шароити ва унумдор тупроққа эга Сурхондарё воҳасида етиштирилаётган пахта толаси сифати ва саноатбоплиги билан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда муҳим ўрин тутади. 

Вилоятда йиғиб олинаётган хомашёни ҳудуднинг ўзида қайта ишлашга қаратилаётган эътибор иқтисодиётни ривожлантириб, аҳоли бандлиги масаласини ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.

Термиз шаҳрида 2019 йил фаолият бошлаган “Амудар Текс” Ўзбекистон – Англия қўшма корхонаси ҳам маҳаллий шароитда етиштирилган пахта хом ашёсидан ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 

Корхонага хориждан келтириб, ўрнатилган замонавий жиҳоз ва ускуналар йилига 7 минг тонна сифатли маҳсулот тайёрлаш қувватини бермоқда. Айни пайтда бу ерда 700 киши доимий иш билан банд.

Корхона томонидан йилига 10 миллион доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган.

photo_2020-10-19_15-20-18.jpg

photo_2020-10-19_15-20-19.jpg

photo_2020-10-19_15-20-21.jpg

photo_2020-10-19_15-20-23.jpg