Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корхона маҳсулотларига талаб катта
15:35 / 2020-07-26

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фойдаланишга топширилаётган корхоналар сони кун сайин ортиб бормоқда.


“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фойдаланишга топширилаётган корхоналар сони кун сайин ортиб бормоқда. Улардан бири, тадбиркор Алпонжон Толипов раҳбарлик қилаётган «KHAT DEСOR» хусусий корхонада асосан қурилиш материаллари тайёрланади. 

Айни пайтда корхонада 50 дан зиёд ёшлар иш билан банд. Замонавий технология асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхонада хомашё асосан Россия, Хитой давлатларидан олиб келиняпти. Корхонанинг асосан ДСП, МДФ каби қурилиш маҳсулотларига бозорда талаб катта.

Корхона раҳбари Алпонжон Толиповнинг айтишича, келажакда экспортни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Янги лойиҳалар устида ишланмоқда.

photo_2020-07-26_15-50-29.jpg

photo_2020-07-26_15-50-30.jpg

photo_2020-07-26_15-50-35.jpg