Корхона фаолияти кенгаймоқда
– Цех фаолиятини йўлга қўйишимизда “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиалидан олинган 48 миллион сўмлик имтиёзли кредит қўл келди, – дейди Н.Тўлаева.
Навоий шаҳридаги “Фарида-Азиз плюс” кичик корхонаси раҳбари Нурхон Тўлаевани бунга мисол қилиш мумкин. У яқинда корхонаси негизида тикувчилик цехи ташкил этди.
– Цех фаолиятини йўлга қўйишимизда “Микрокредитбанк”нинг вилоят филиалидан олинган 48 миллион сўмлик имтиёзли кредит қўл келди, – дейди Н.Тўлаева. – Ушбу маблағ эвазига энг замонавий тикув машиналари харид қилдик. Дастгоҳлар болалар ва ўсмирлар учун турли футболкалар, кўйлаклар, чақалоқларга йўргак жамламалари тайёрлаш сифатини яхшилаш, ички бозордаги ўрнимизни янада мустаҳкамлаш имконини беради.
Тикувчилик цехининг очилиши билан ўн нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.