Кўркам диёр янада фаровон бўлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги Кўркам диёр маҳалласида айни пайтда суғориш тармоқларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
[gallery-24957]
Лойиҳа доирасида мавжуд ариқлар тозаланиб, янги сув ўтказиш иншоотлари барпо этилади. Шу билан бирга, сув тақсимоти самарали йўлга қўйилиши эътиборга олинган. Ташаббус натижасида юзлаб хонадонларнинг томорқа ерлари оқар сув билан таъминланиши режалаштирилган.
Оқолтин тумани ҳокими Ҳусниддин Сувонов ва туман прокурори Учқун Қўшбоқов манзилга бориб, амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Масъулларга қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган режа асосида сифатли бажариш, шунингдек аҳоли таклифларини инобатга олиш зарурлиги бўйича кўрсатмалар берилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА