Кўриклар сифатига эътибор берилмоқда
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимининг жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи томонидан назоратда турган шахсларнинг соғлиғини мунтазам равишда текшириш мақсадида профилактик тиббий кўриклар тез-тез ташкил этиб келинмоқда.
Бу борада туман тиббиёт бирлашмаси билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, кўрикларнинг юқори даражада ўтишига катта эътибор қаратилаяпти.




Куни кеча ўтказилган тиббий кўрикда ҳам фуқароларнинг қон босими, қондаги шакар миқдори, юрак, тери ва нафас йўллари касалликлари бўйича текширувлар ўтказилди. Шунингдек, малакали шифокорлар томонидан керакли маслаҳатлар берилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА