Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўрик танловнинг вилоят босқичи якунланди
10:43 / 2025-12-02

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қашқадарё вилоят бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” кўрик-танловининг навбатдаги босқичи ўтказилди.

Танловнинг мақсади маҳаллаларда ободончилик ишларини янада жадаллаштириш, хонадон ва кўчаларнинг тозалиги, кўкаламзорлаштирилганлиги, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, маҳалла раислари томонидан амалга оширилаётган ишларни баҳолаш орқали белгиланган мезонларни кенг жорий этишдан иборат.

Якуний натижаларга кўра, “Обод хонадон” номинацияси бўйича Китоб тумани “Боғбон” МФЙда яшовчи Бердиевлар оиласи, “Обод кўча” номинацияси бўйича Қарши шаҳри “Отчопар” МФЙдан Зилола Хуррамова, “Обод маҳалла” номинацияси бўйича Косон тумани “Эсабой” МФЙ раиси Нурилло Одиров ғолибликка эришди.

Ғолиблар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири