“Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Конституциямиз ранглар жилосида” мавзусида расмлар кўрик-танлови ўтказилди.
Мазкур кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ва расмлар кўргазмаси ташкил этилди.
Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад, бош қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёшлар онгида мустақиллик туҳфа этган азиз неъмат яъни, бугунги тинч ва осуда ҳаётни болалар ижодида акс эттириш, ёшларнинг сиёсий билимлари, ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, қобилиятли ёшларни аниқлашга қаратилган.
[gallery-9882]
Кўрик-танловнинг якуний натижасига кўра ғолиб бўлган Нукус шаҳридан Саида Жуманиязова, Зарина Ибрагимова, Мийрибек Досмайлов, Еламан Қазакбаев, Асемай Жумабаева ҳамда Шўманой туманидан Соҳибжамол Қутлимуратовага фахрий ёрлиқ ҳамда планшет топширилди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА