Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўргазмали ўқув семинар
14:59 / 2026-01-26

Бухоро вилояти Жондор туманида фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари вакиллари учун замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини амалиётга жорий этиш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Тадбир “Fergana Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co.” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “SWAN-4”, “MZ-4” русумли пахта териш машиналарини яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди.

Семинарни вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Жаводов олиб борди. Тадбирда “Fergana Swan” компаниясининг лойиҳа ташаббускори Б.Усмонов сўзга чиқиб, “SWAN-4”, “MZ-4” русумли пахта териш машиналарининг техник имкониятлари, юқори унумдорлиги, ёқилғи тежамкорлиги ҳамда фойдаланишдаги қулайликлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Семинарда шунингдек, “SWAN” компаниясининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчиси Суи Гуопинг пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришдан тортиб, уларни жорий этиш, созлаш ва самарали фойдаланиш жараёни ҳақида батафсил маълумот берди. Бу техникалардан тўғри ва оқилона фойдаланиш ҳосилдорликни оширишда муҳим омилдир.

 Бундан ташқари, “Lovol” корхонасининг Ўзбекистондаги сервис менежери Муродбек Эгамбердиев пахта териш машиналари ва тракторлар учун кўрсатиладиган малакали сервис хизматлари, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш тизими тўғрисида ахборот берди. 

Семинарда фермер хўжаликлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва хизмат кўрсатиш тузилмалари вакиллари “SWAN-4”, “MZ-4” русумли пахта териш машиналарини яқиндан кўздан кечириб, уларнинг ишлаш жараёни билан амалда танишиш имкониятига эга бўлди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.