Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўргазмада 17 та илмий-амалий лойиҳа намойиш этилди
11:30 / 2025-09-24

Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалида “Эко-инновация-2025” экологик муаммолар ечимига бағишланган “Экологик инновациялар ва экологик маданият ойлиги” доирасида талабаларнинг илмий-амалий лойиҳалари кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада филиалнинг иқтидорли талабалари томонидан 17 та илмий-амалий лойиҳа намойиш этилди. Улар орасида атроф-муҳит муҳофазаси, қайта тикланувчи энергия манбалари, ресурсларни тежаш ва замонавий экологик технологияларни қўллашга оид бир қатор ғоялар илгари сурилди.

Энг қизиқарли лойиҳалар қаторида “Метро туннелида ҳосил бўладиган шамол кучидан фойдаланиб муқобил электр энергияси олиш”, “Суюқ ёғочдан тайёрланган декоратив маҳсулот”, “Сочни қайта ишлаш технологиялари”, “Қуёш панелларини чанг ва турли хил қопламалардан тозалаш орқали самарадорликни ошириш”, “IoT (Internet of Things) асосида қишлоқ хўжалиги учун ақлли суғориш тизими”,  “Органик чиқиндилардан биогаз ишлаб чиқариш ускунаси”, “Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш жараёнини автоматлаштириш прототипи” каби ишланмалар иштирокчилар ва экспертларда катта қизиқиш уйғотди.

Кўргазма 3 та йўналиш бўйича ташкил этилди ва ғолиблар аниқланди: “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришларига қарши кураш ва чиқиндиларни қайта ишлаш” йўналиши бўйича Зайниддин Жалиловнинг “Суюқ ёғоч”, “Қайта тикланувчи энергия манбалари” йўналиши бўйича Усмон Бердиевнинг “Метро шамолидан муқобил электр энергияси”, “Инновацион экологик технологиялар ва қурилмалар” йўналиши бўйича Жасурбек Анваровнинг “Тегирмон қурилмаси” лойиҳалари 1-ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар диплом ва махсус эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

–  Бундай тадбирлар ёшларимизни экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка, ижодий-танқидий фикрлашга, инновацион ғояларни ҳаётга татбиқ қилишга ундайди. Шу билан бирга, кўргазмада тақдим этилган ишланмаларнинг айримларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва Сирдарё вилоятида экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, –   деди филиал директори Зафар Хакимов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири