Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўрфаздан ўтаётган кемалар Хитой номи билан ҳимояланишга уриняпти
09:46 / 2026-03-08

Форс кўрфазида қолиб кетган кемалар эҳтимолий ҳужумдан қочиш учун ўзларини Хитойга тегишли, дея транспондерлардан фойдаланмоқда.

“Financial Times” газетаси хабар беришича, сўнгги ҳафта ичида сиртига “Хитойга қарашли” ёки “Экипаж аъзоларининг ҳаммаси хитойлик” ёзуви туширилган камида 10 та кема кўзга ташланган.

Ҳозир Форс кўрфази ва яқин атрофда тахминан 25 миллиард долларлик тахминан 1000 та кема тўхтаб турибди. Яқин Шарқдаги можаро туфайли Кўрфаз мамлакатларидан глобал бозорга нефть ва суюлтирилган газ етказиб берувчи асосий йўлак ҳисобланган Ҳурмуз бўғози орқали юк ташиш деярли тўхтаган.

С.Раҳимов, ЎзА