English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўрфаз Тадқиқот маркази билан ҳамкорлик мустаҳкамланди
19:42 / 2025-04-22

Марказий Осиё ва Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакатлари таҳлилий марказларининг Биринчи форуми доирасида Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов ва Кўрфаз Тадқиқот маркази (GRС) вице-президенти Аҳмад Сақир МОХИ ва GRС ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар.

Учрашув давомида жаноб Сақир Марказий Осиё ва Кўрфаз мамлакатлари ўртасидаги тарихий алоқалар асрлар давомида шаклланганини таъкидлади ҳамда замонавий араб олимларининг қарийб учдан бир қисми Марказий Осиёдан чиққанлигини алоҳида қайд этди.

Таъкидланганидек, икки институт ўртасида имзоланган ушбу битим узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, қўшма тадқиқотлар олиб бориш, экспертлар ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши ва Марказий Осиё билан Кўрфаз мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби долзарб мавзуларда конференциялар ва давра суҳбатлари ташкил этишни назарда тутади.

Ўз навбатида, МОХИ директори ушбу илмий ва маданий алмашинув мероси тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, билим алмашинуви учун янги имкониятларни очиш ва ягона эксперт платформасини шакллантириш йўлида мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

Томонлар эришилган келишув икки минтақанинг экспертлар ҳамжамиятлари ўртасида самарали ва мазмунли ҳамкорликка хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

“Gulf Research Center” Кўрфаз мамлакатларида барқарор ривожланиш сиёсати, хавфсизлик ва халқаро муносабатлар бўйича эксперт ёндашувларини шакллантиришда муҳим роль ўйнайдиган етакчи таҳлилий марказлардан биридир.

Ғ.Хонназаров, ЎзА