French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўрфаз давлатлари хорижга сармоя киритишни чеклаши мумкин
14:27 / 2026-03-06

Жаҳоннинг йирик инвесторлари қаторида эътироф этиладиган Саудия Арабистони, БАА ва Қатар суверен жамғармалари ўтган йил Президент Дональд Трамп ташрифидан сўнг АҚШ иқтисодиётига юзлаб миллиард доллар киритишга ваъда берган эди.

Афсуски, бу давлатлар Яқин Шарқдаги воқеалар сабаб бюджетга нисбатан ортиб бораётган босим туфайли хорижга инвестиция ва молиявий мажбурият сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилган. Бу ҳақда “Financial Times” хабар тарқатди.

– Маълумки, АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми натижасида Форс кўрфази давлатлари бюджетига муайян молиявий босим юзага келди, – деб ёзган газета. – Айни чоғ вазиятни юмшатишга уринаётган мамлакатлар хорижга инвестиция йўналтириш бўйича режани қайта кўриб чиқиши мумкин.

Бюджет танқислиги ишлаб чиқариш, таъминотдаги узилиш, энергия даромади пасайиши, шунингдек туризм ва авиация соҳасидаги йўқотиш туфайли юзага келмоқда. Мудофаа харажати ошиши ҳам қўшимча босим яратмоқда. Саудия Арабистони, БАА, Қувайт ва Қатар айни мавзуда аллақачон қизғин муҳокама бошлаган.

– Ҳар қандай инвестиция чеклови АҚШ ҳукуматига можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишни тезлаштириш учун босим ўтказиши мумкин, – дейди газета таҳлилчилари.

Ҳукумат маслаҳатчиси сўзларига кўра, сармоявий дастурларни қайта кўриб чиқиш фикри Оқ уйнинг ҳам эътиборини тортди.

Умуман, Яқин Шарқдаги вазият Кўрфаз давлатларига сезиларли иқтисодий зарар келтирмоқда. Глобал нефть ва газ таъминотининг асосий йўналиши ҳисобланган Ҳурмуз бўғози орқали юк ташиш кескин камайди, ҳудудда ўнтача танкерга ҳужум қилинди.

Дунёнинг иккинчи йирик суюлтирилган табиий газ экспортчиси бўлган Қатар дрон ҳужуми туфайли энг йирик заводидаги ишни тўхтатиб, форс-мажор ҳолатини эълон қилди. Саудиядаги асосий нефтни қайта ишлаш заводларидан бири ҳам дрон зарбасига учраган.

С.Раҳимов, ЎзА