French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўрфаз давлатлари Эрон ҳужумига жавоб беришда эҳтиёткор йўл танлайди
17:50 / 2026-03-01

Форс кўрфазидаги араб давлатлари АҚШ-Исроил қўшма амалиёти бошлангандан кейин Эрон ҳужумига жавоб бермаслиги заифлик белгиси эмас, балки ҳисоб-китоб ва бевосита жўғрофий таҳдид олдида хавфни бошқариш мақсадидан келиб чиқади, деб ёзган “Globes” нашри.

Маълумки, Теҳрон минтақадаги АҚШ базалари жойлашган давлатлар, жумладан Баҳрайн, БАА ва Кувайтга ҳужум қилди. 

Бинобарин, ушбу мамлакатларнинг ҳеч бири Ислом Республикасига қарши қаратилган ҳарбий кампанияга қўшилмади. Таъкидланишича, бундай ёндашув эҳтиёткорлик стратегияси билан боғлиқ. 

Кўрфаз давлатлари пойтахтлари АҚШ ва Исроилдан фарқли ўлароқ, Эрон ракеталари ва ИИҚК дронлари масофасида жойлашган. Ҳужумга бевосита қўшилиш бу юртлардаги муҳим инфратузилма – денгиз сувини чучуклаштириш, нефтни қайта ишлаш заводлари, портлар ҳамда Дубай ва Ар-Риёддаги осмон ўпар бинолар сингари рамзларни қасос ҳужуми учун аниқ нишонга айлантириши ва натижада жиддий иқтисодий инқирозга олиб келиши мумкин. 

– Минтақадаги ўлкалар можаронинг асосий юкини Қўшма Штатлар ўз зиммасига олиши, ўзини тутиб туриши ва муаммони чуқурлаштира бошлаш фикридан қайтишини афзал кўради, – деб ёзган нашр. 

– Бундан ташқари араб давлатлари Вашингтоннинг узоқ муддатли мажбуриятига тўлиқ ишона олмайди. Агар Американинг ҳудуддаги мавжудлиги камайса, заифлашган, аммо қасоскор Эронга дуч келмаслик учун ҳимоясиз қолишдан қўрқишади. Охир-оқибат, бу Теҳронни заифлаштириш истаги ва ўз хавфини минималлаштириш ўртасидаги мувозанатдир. Бир сўз билан айтганда, Форс кўрфази давлатлари эскалацияни янада кучайтирмаслик учун масофа сақламоқда.

 С.Раҳимов, ЎзА