Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корейс тилини ўргатишдаги илғор тажрибалар ўрганилди
15:54 / 2023-05-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро шаҳридаги 42-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Корея Республикаси билан таълимдаги ҳамкорлик натижасига бағишланган  семинар ташкил этилди.  

Семинарда Корея элчихонаси қошидаги Корея Республикаси Таълим маркази вакиллари ва вилоятлардаги корейс тилига ихтисослаштирилган таълим масканлари директорлари, хорижий тил ўқитувчилари иштирок этди.  

[gallery-12133]

Тадбирда дастлаб корейс тили ва маданиятининг ўзига хослиги ҳамда аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди. Юртимизда корейс тилини ўргатиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумотлар берилди.  

– Кейинги йилларда мамлакатимизда ёш авлодга хорижий тилларни ўргатишга юксак даражада эътибор қаратилмоқда, - дейди 42-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Ҳалима Нуруллаева. – Бугунги семинар ҳам педагогларга хориж тилларни ўргатишда ўзаро тажриба алмашиш имконини бериш билан бирга, корейс тилини ўргатишдаги илғор тажрибаларни амалиётга жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.  

 

Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА