Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ва “Ўзбекистон - Корея” дўстлик жамияти томонидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Ким Бруттнинг “Ҳаммани эслаб” номли фотокўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда қайд этилганидек, кўргазма Ўзбекистондаги корейсларнинг “Корё Синмун” газетаси (1997-2022) нашрларига асосланган. Шунингдек, давлат ва оилавий архивлардан олинган фотосуратлар ва ҳужжатлар ҳам киритилган.
Унинг асосий мақсади ҳозирги авлодга, айниқса ёшларга оталаримиз, боболаримиз қандай бўлганликларини, улар қандай яшаганликларини, уларнинг орзу ва умидлари қандай бўлганликларини эслатишдан иборат.
[gallery-26259]
Албатта, кўплаб экспонатлар Ўзбекистоннинг кўп миллатли оиласига муваффақиятли интеграциялашувига бағишланган.
Кўргазма, маълум маънода экспериментал хусусиятга эга. Экспонатларда фотосуратлар, сарлавҳалар ва матнлар билан газета парчаларидан кенг фойдаланилган. Уларнинг баъзилари ҳатто газета парчалари каби форматланган.
Фотосуратларнинг катта қисми кўп йиллик тарихга эга ва уларнинг аксарияти кўргазма стандартларига тўлиқ жавоб бермайди. Уларнинг танлови бадиий қийматига эмас, балки ахборот қийматига асосланган.
Гулноза Бобоева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА