Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кореялик шифокорлар Фарғонада
19:42 / 2023-05-18

Жанубий Корея Республикасининг “Ягона глобал пластик жарроҳлик таълими” фонди билан ҳамкорлик доирасида кореялик ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти шифокорлари Фарғона вилоятида бемор болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда.

Мамлакатимизда болаларнинг соғлигини мустаҳкамлаш борасида халқаро ташкилотлар билан биргаликда кўплаб хайрия ишлари амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Sog’lom avlod uchun” фонди ҳамда Корея Республикасининг “Severance” госпитали ўртасида тузилган ҳамкорлик келишуви бунда муҳим аҳамиятга эга. Унга асосан Фарғона вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 2018 йилда кореялик мутахассислар Тошкент педиатрия тиббиёт институти шифокорлари билан тананинг куйишдан кейинги контрактураси, лаб ва танглай нуқсонлари, оёқ-қўлларнинг туғма аномалияси ташхиси қўйилган 401 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган.

[gallery-11937]

Жиддий нуқсонли 35 нафар бемор болада бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, соғлом ҳаётга қайтарилди.

Мазкур эзгу ишларнинг узвий давоми сифатида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида кореялик шифокорлар билан ҳамкорликда тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов тиббий кўрик бошланишига бағишлаб ўтказилган тадбирда бу каби эзгу амаллар кўплаб болаларни соғломлаштиришда муҳим ўрин тутаётганлигини таъкидлади. Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига жарроҳлик амалиётлари учун зарур бўлган наркоз аппарати топширилди. Тиббий кўрик давомида шифокорлар томонидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда. Шу билан биргаликда қирқ нафарга яқин бемор болаларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш кўзда тутилган.

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА