English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кореядан қайтганлар “Чортоқ” сиҳатгоҳида карантин назоратига олинди
12:43 / 2020-03-24

Коронавирус инфекцияси пандемияси сабаб хориждаги ҳамюртларимизни ватанимизга қайтариш жараёнлари давом этмоқда.


Коронавирус инфекцияси пандемияси сабаб хориждаги ҳамюртларимизни ватанимизга қайтариш жараёнлари давом этмоқда. Куни кеча Жанубий Корея пойтахти – Сеулдан бортида 196 нафар ўзбекистонлик фуқаролар билан парвоз қилган самолёт “Наманган халқаро аэропорти” га қўнди.

Аэропортда йўловчилар билан белгиланган тартибда дизенфекциялаш тадбирлари ҳамда махсус тиббий текширувлар ўтказилгандан сўнг ҳар қандай микроб, вирус ва бактерияларга қарши препаратлар билан зарарсизлантирилган автобусларда, санитария-эпидемиология мутахассислари назоратида “Чортоқ” сиҳатгоҳига олиб бориб, сиҳатгоҳнинг барча қулайликларга эга бўлимларига жойлаштирилди.

– Сиҳатгоҳ аввалдан шай ҳолатга келтирилган, – дейди санатория фаолияти ва ҳолати бўйича масъул Ф. Дадабоев. – Ҳамюртларимиз бу ерда 14 кун мобайнида карантинда бўлади. Уларнинг саломатлиги тажрибали шифокорлар томонидан қатъий назоратга олинган.

Маълумот ўрнида: ўтган ҳафта Эрон ва Латвиядан олиб келинган ватандошларимиз Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин тадбирларига жалб қилинган эди.