Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кореядаги форумда Ўзбекистон тажрибаси тақдим этилди
13:04 / 2025-11-01

Бугун дунёда ҳар бир соҳада рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларига эҳтиёж ортиб бормоқда.

Кўплаб давлатлар бу йўналишда ўз тажрибасини намойиш этиш, бир-биридан ўрганиш ва замонавий бошқарув усулларини қўллашга интилмоқда.

Шу мақсадда Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг Глобал форуми доирасида “Сунъий интеллектга асосланган бошқарув: Кореянинг энг яхши амалиётлари” мавзусида халқаро тадбир бўлиб ўтди.  

Унда Ўзбекистоннинг сунъий интеллект ва рақамли трансформация соҳасидаги илғор тажрибаси ҳам тақдим этилди.

Форум БМТ Тараққиёт дастури (UNDP), Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги ҳамда Миллий ахборот жамияти агентлиги (NIA) ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда 12 та давлатдан 40 дан зиёд мутахассислар қатнашиб, давлат бошқарувида сунъий интеллектдан фойдаланиш, рақамли ҳукуматни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, иштирокчилар Кореянинг етакчи технология компанияларига ташриф буюриб, уларнинг энг сўнгги ишланмалари — генератив AI, маълумотлар хавфсизлиги ва давлат хизматларига мўлжалланган рақамли ечимлар билан танишдилар.

Ўзбекистоннинг мазкур форумда иштироки мамлакатимизда рақамли ислоҳотлар изчил давом этаётганидан ва сунъий интеллект соҳасидаги ишланмалар халқаро ҳамжамият эътиборида эканидан далолат беради.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА