English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кореяда мавсумий ишларда ишлаш учун кетган юртдошларимиз яшаш ва иш шароитлари ўрганилди
18:14 / 2021-06-07

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Канвондо провинциясининг Янггу, Инже, Хонгчон, шунингдек Кёнгсангпукдо провинциясининг Йонгянг округлари администрациялари ўртасида тузилган мавсумий ишчилар тўғрисидаги келишувларга асосан ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси билан) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси, Корея Республикаси Чунчон миграция хизмати ва Aдлия вазирлиги мутасадди ходимлари муаммоларни ўрганиш мақсадида Канвондо провинцияси ва Янггу туманига ташриф буюрди. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари яшаш шароитлари ва иш жараёнларини ўрганди.