French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигини рағбатлантириш лойиҳаси юзасидан форум ташкил этилди
13:05 / 2023-11-29

Сеул шаҳрида Корея Республикаси Бош вазири девони томонидан анъанавий "Глобал Кореан форум" тадбири ташкил этилди.

"Илғор донор мамлакатга йўл" шиори остида ўтказилаётган форумда Кореянинг Иқтисодиёт, гуманитар ва ижтимоий фанлар бўйича Миллий тадқиқот кенгаши (NRC)нинг Корея ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигини рағбатлантириш лойиҳаси юзасидан дастлабки тадқиқот натижалари тақдим этилди.

Форум доирасида "Бошқарув, иқтисодиёт ва инфратузилма соҳаларида Корея ва Ўзбекистон ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш" ҳамда "Барқарор тараққиёт: Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва тадбиркорлик соҳаларида инновациялар" мавзусида сессиялар ўтказилди.

Тадбир халқаро ҳамкорлик стратегияларини муҳокама қилиш, давлат ва хусусий секторни ривожланиш соҳасида тажриба алмашиш майдонига айланди.

Форумда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Марказий банк, Транспорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик, соғлиқни сақлаш ва тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда келгусидаги лойиҳалар хусусида тақдимотлар ўтказилди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари М.Шоназаров форум доирасида Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган кенг кўлламли ислоҳотлар, соҳанинг ҳозирги ҳолати ва икки томонлама ҳамкорлик борасидаги таклифлар билан сўзга чиқди, дейилади Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Тадбирда Ўзбекистон ва Корея ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида конструктив мулоқотлар ўтказилиб, иқтисодиётни ривожлантириш соҳасида янги ҳамкорлик алоқалари ва инновацион ғояларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.  

 

Абдулазиз РУСТАМОВ,

ЎзА