French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея санъати миллий сиймоси Ли Сун Же вафот этди
18:52 / 2025-11-25

Жанубий Корея санъатининг севимли сиймоларидан бири, “миллий телеканал отаси” сифатида танилган актёр Ли Сун Же 91 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда “BBC” нашри.

У етмиш йилдан ортиқ ижодий фаолияти давомида театр, кино ва телевидениедаги кўплаб роллари билан томошабинлар қалбидан чуқур ўрин олган. “What on Earth is Love” сериали ва “High Kick!” филмидаги образлари актёрнинг ижодида алоҳида ажралиб туради.

Ли Сун Женинг ўлими ўлкада катта қайғу уйғотди. Таниқли юлдузлардан тортиб президент Ли Чже Мёнггача кўплаб машҳурлар уни меҳрибон ва самимий инсон сифатида ёдга олишди. Давлат раҳбари унинг санъатга қўшган улкан ҳиссасини юксак баҳолаб, “У бизга табассум, ҳис-туйғу ва миллий руҳ берди” дея таъкидлади.

Марҳум вафотидан бир йил олдин ҳам фаол ижод қилган. 2023 йилда у комедик сериал — “Dog Knows Everything”даги ижроси учун “KBS Drama Awards”нинг бош совринига сазовор бўлиб, бу мукофотни қўлга киритган энг кекса корейс актёри бўлди.

Ли Сун Же 1934 йилда ҳозирги Шимолий Кореядаги Хоэрёнг ҳудудида туғилиб, тўрт ёшида оиласи билан Сеулга кўчиб келган. УСеул миллий университетида фалсафа бўйича таҳсил олган бўлса-да, лекин санъат йўлини танлаган. Умри давомида 140 дан ортиқ телелойиҳаларда қатнашган актёр корейс маданияти глобал миқёсда оммалашган бир пайтда ҳам ўз машҳурлигини йўқотмади. 

Мусулмон Зиё, ЎзА