Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея Республикасидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашув ташкил этилди
05:46 / 2021-09-04

Корея Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг яшаш ва иш шароитларини ўрганиш, Е-8 ва Е-9 ишчи визалари билан юртдошларимизни ишга жалб қилиш, иш жойидан қочиб кетган фуқаролар масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ирматов ушбу давлатда бўлиб турибди.

Ташриф доирасида бугун мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда Пучон шаҳрида фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда юртдошларимиз билан уларнинг иш ва яшаш шароитлари ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида, хусусан, Е-8 ва Е-9 ишчи визалари билан фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича олиб борилаётган музокаралар ҳамда жорий йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган Президент сайловларида фаол иштирок этишлари учун сайлов участкалари ва унда овоз бериш ҳақида маълумот берилди.

Юртдошларимиз меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида муаммоларга дуч келганда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан Корея Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам ана шундай учрашувлар ташкил этиш режлаштирилган.