Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея Республикасида ўзбекистонлик блогерлар билан учрашув ташкил қилинди
15:22 / 2022-02-02

Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик блогерлар билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда Корея Республикасидаги ўзбекистонликлар уюшмаси фаолиятини юртдошларимиз орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида инстаграм ижтимоий тармоғида кенг аудиторияга эга блогерлар таклиф қилинган.

Мулоқот давомида блогерларга мазкур жамоатчилик ташкилоти томонидан амалга оширилган лойиҳалар, имзоланган меморандумлар ва юртдошларимиз мурожаатлари билан ишлаш бўйича маълумотлар берилди.

Ватандошларга турли соҳаларда ёрдам кўрсатилмоқда. Имтиёзли шартларда юридик хизматлар кўрсатиш, “Бон” шифохонасида ортопедик жарроҳлик бўйича бепул даволаниш, талабалар учун шахсий суғурта ва корейс тили курсларини бепул ўқитиш шулар жумласидан. Шунингдек, блогерлар Кванжу шахридаги “Умид” ижтимоий таъминот марказига ҳам ташриф буюрган. Улар бошпанасиз қолган юртдошларимизнинг яшаши учун яратилган шароитлар билан танишган.

Учрашувда томонлар уюшмаси фаолиятини кенг ёритиш юзасидан ҳамкорликни янада жадаллаштириш тўғрисида келишиб олди.