Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея Республикаси компанияси Бухородаги тарихий обидаларнинг рақамли нусхасини яратади
16:50 / 2021-06-22

Сўнгги йилларда дунёнинг барча давлатларида тарихий ёдгорликларни рақамлаштириш ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда.

Бир муддат аввал Корея Республикасидаги “New Layer” компанияси ва қатор етакчи корхоналар иштирокида 3D технологиялари ва географик маълумотлар ёрдамида Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини рақамлаштириш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинган эди. Ўзбекистон ҳукумати томонидан миллий маданий мерос объектларини сақлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли сиёсатдан келиб чиққан ҳолда, ушбу йўналишдаги фаолиятда замонавий информацион технологияларни татбиқ қилиш катта истиқболга эга экани ҳисобга олиниб, “New Layer” ва “EGIS” компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг дастлабки босқичида Бухоро шаҳридаги тарихий обидалардан бири бўлган Сомонийлар мақбарасининг рақамли нусхасини яратиш бўйича пилот лойиҳани муваффақиятли амалга оширишни режалаштирган.  

“New Layer” компанияси директори Ли Кванг Се бошчилигидаги делегация вакиллари шу мақсадда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва тегишли бошқа масъуллар билан учрашди.  

– Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – тарихий ёдгорликни сақлаш ва бошқариш ишларини замон талаблари асосида ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий туристлар учун мажмуа бўйлаб виртуал саёҳат қилиш имкониятини яратишдан иборат, -дейди Ли Кванг Се. – Лойиҳани амалга ошириш учун Корея Республикаси ҳукумати томонидан 150 минг доллар миқдорида грант маблағи ажратиш мўлжалланган бўлиб, у йил якунига қадар тугалланиши режалаштирилган.  

Пилот лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгач, кореялик ҳамкорлар томонидан Бухоро вилоятидаги барча тарихий ёдгорликларни қамраб олувчи маданий мерос объектларининг умумий рақамли тизимини яратиш таклифи билдирилди. Учрашувда Кореянинг “New Layer” ва “EGIS” компаниялари ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.  

 

Бухоро вилояти  

маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати