English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея Республикаси компанияси билан меморандум имзоланди
18:03 / 2023-09-13

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Корея Республикасининг “AIOBIO" компанияси ўртасида онлайн тарзда ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Компанияга 2011 йилда асос солинган. Инновацион юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири саналади. Асосан лаборатория диагностика ускуналари ва материалларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади, тиббиёт соҳасида илмий фаолият олиб боради. Мазкур компания томонидан ишлаб чиқилган технологияларга асосланган қурилмалар касаллик чақирувчи бактерияларни аниқлашда, шунингдек, уларнинг патогенлигини ўрганишда қўлланилади.    

Ушбу технология ҳозиргача маҳаллий ва халқаро клиникалар, шифохоналар, тегишли муассасалар ва уй хўжаликларида қўлланиб келинмоқда.  

Меморандум доирасида компания томонидан марказ тингловчилари, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини оширишга, турли хил илмий грант лойиҳалари ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.    

М.Қосимова, ЎзА