Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Корея Республикаси элчиси кубоги”да ғолиблар номи аниқ бўлди
12:32 / 2025-09-07

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида ўсмирлар ўртасида таэквондо WT бўйича XXII халқаро “Корея Республикаси элчиси кубоги”да мамлакатимизнинг турли ҳудудидан келган 400 нафардан ортиқ таэквондочи ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада ўғил болалар ўртасида Ислом Акчурин, Азизбек Тўиров,  Сардорбек Муҳаммадов, Бехруз Салимов, Шағбоз Йўлчибоев, Аюбхон Набиев, Жаҳонгир Серикбаев, Акобир Қаҳрамонов, Алмат Жайилганов ва Дмитрий Ли ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Қизлар орасида эса Мажрона Алимова, Мардона Ҳуснидинова, Диёра Исматова, Муштарибону Боходирова, Нозимахон Абдужабборова, Рушанахон Равшанова, Розалина Талибжанова, Сарвиноз Юнусова, Арина Бабушкина ҳамда  Феруза Эрназарова каби таэквондочиларимиз ўз вазнида барча рақибларини доғда қолдирди.

Шу тариқа, 23 та вазн тоифасидаги жангларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олга таэквондочилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА