English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея Миллий ассамблеяси спикери ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
12:47 / 2020-07-08

Ҳар икки мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатувчи ҳамкорликнинг стратегик аҳамияти таъкидланди.


Ҳукуматимиз делегациясининг Сеулга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери ўринбосари Ким Санг Хи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар шерикликни назарда тутган ҳолда парламент дипломатиясини изчил кенгайтириш ва Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни жадал ривожлантириш бўйича ўзаро чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди. Ҳар икки мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатувчи ҳамкорликнинг стратегик аҳамияти таъкидланди.

photo_2020-07-08_12-46-00.jpg

Мамлакатларимиз парламентларида ташкил этилган дўстлик ва ҳамкорлик уюшма ва гуруҳларининг алоҳида мувофиқлаштирувчи роли қайд этилди.

Биргаликда янги ташаббус, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати номидан Корея билан савдо, инвестиция, молия, таълим, илм-фан, тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини янада оширишга катта қизиқиш билдирилди. Шу нуқтаи назардан Корея томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ташаббуси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади. Шунингдек, бу жараён Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш суръатига ижобий таъсир кўрсатиши эътироф этилди.

photo_2020-07-08_12-46-06.jpg

Ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан парламент назоратини мустаҳкамлашни таъминловчи шунингдек, давлатнинг бизнес ва инвесторлар билан муносабатларини тартибга солувчи илғор қонунчилик меҳанизмларидан фойдаланиш мақсадида Корея ҳуқуқшунослик тажрибасини яқиндан ўрганишга келишиб олинди.

Эришилган келишувларни самарали амалга ошириш, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик шакл ва механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида парламентлараро ва ҳукуматлараро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича келишувга эришилди.

photo_2020-07-08_12-46-09.jpg