Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея элчиси Хоразмда
21:16 / 2025-05-16

Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, жаноб Вон До Ён бошчилигидаги делегация Хоразм вилоятида бўлди. Делегация шарафига Урганч шаҳрида маданий-маърифий дастур ташкил этилди.

Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университетида ўтказилган тадбирда элчи жаноблари сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстона алоқалар, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликнинг ривожланиб бораётгани, олий ўқув юртларининг Корея университетлари билан алоқаларини алоҳида таъкидлади.

[gallery-23406]

Тадбирда Урганч давлат университети инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти Ж. Эрметова Жанубий Кореянинг Кореяшунослик дастури бўйича “Кореяшунослик ва корейс тили таълими” гранти доирасида олиб борилаётган илмий-амалий фаолият билан таништирди.

Урашувнинг маданий қисмида эса филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили йўналишида таҳсил олаётган талабалар томонидан икки халқ урф-одатлари, анъаналари ва маданиятини акс эттирувчи куй-қўшиқлар, рақслар ҳамда бадиий чиқишлар намойиш этилди. Корейс ва ўзбек маданияти уйғунлигини ифодаловчи саҳна кўринишлари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари