Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Korean Air” cамолёти кутилмаганда Бокуга қўнди
12:45 / 2022-07-10

Истамбулдан Сеулга йўл олган Жанубий Кореянинг «Korean Air” авиакомпанияси самолёти Озарбайжон пойтахти устидан учиб ўтаётганда фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди. Маълум бўлишича ҳаво кемаси двигателларидан бири ишламай қолган. Бу ахборотни Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропорт матбуот хизматига таяниб «РИА Новости» тарқатган.

"Авиакомпаниянинг Истамбул-Сеул йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган «Airbus A330» лайнери двигателлардан бири носозлиги ортидан шошилинч тарзда Боку аэропортига муваффақиятли қўнди. Самолёт маҳаллий вақт билан 22:25 да ерлади. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ", - дейилади хабарда.

Аэропортда ҳар эҳтимолга қарши тревога эълон қилиниб, авария-қутқарув хизмати жанговар шайлик ҳолатига келтирилган.

"Айни пайт ҳаво кемаси кўрикдан ўтказиляпти, камчилик, носозликларни бартараф этиш, вазиятни ва ҳодиса сабабини ўрганиш учун лозим бўлган барча чоралар кўриляпти", - дея хулоса қилинган баёнотда.

ЎзА