Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Korea Open"да қатнашаётган 45 мамлакат спортчилари орасида ҳамюртларимиз ҳам бор
10:35 / 2025-07-16

Шу кунларда Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида Г2 классификациясидаги "2025 Chuncheon Korea Open" халқаро турнири ўтказилмоқда.

45 мамлакатнинг 2 минг нафардан зиёд таэквондочилари иштирокида ўтказилаётган турнирда ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўз вазнларида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Турнирнинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси ғолиблик учун Чунчеон даянига чиқди.

Шиддатли кечган беллашувлар якунида маҳоратли таэквондочимиз Жаҳонгир Худойбердиев -54 килограмм вазн тоифасида кумуш, аёллар ўртасида 62 килода кучлилар билан баҳслашган Севинч Ҳайитова бронза медалларига эга бўлди.

Бугун, 16 июль куни эркаклар -63, -68, -74, -87 килограммда, таэквондочи қизлар -49, -57, -73, +73 килограмм вазнда куч синашади.

Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси бугунги баҳсларда иштирок этиш учун талабномаларни тақдим қилган.

"Korea Open" мусобақалари 20 июлга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА