Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Korea New Network” Ўзбекистон ҳақида видеоролик оляпти
18:23 / 2023-07-19

Жанубий Кореянинг етакчи телекомпанияси – “Korea New Network” (KNN) томонидан 36 қисмдан иборат “Осиё ҳунармандлиги” номли туркум кўрсатувлар тайёрланмоқда.

Лойиҳа доирасида ўзбек ҳунармандлиги, жумладан, каштачилик ва заргарлик тўғрисида “Бухоро олтин ипи” номли видеоролик тасвирга тушириляпти.  

Халқаро халқ санъати ташкилоти Осиё минтақавий бўлими раҳбари Мун Хюк Сук ташаббуси билан Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида амалга оширилаётган лойиҳага кўра, KNN ижодкорлари айни дам юртимизда бўлиб туришибди.  

Видеоролик учун лавҳалар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектларида тасвирга олиняпти. Ушбу медиа контент келгусида Ўзбекистон маданияти ва туризми салоҳиятини Кореяда ва умуман Шарқий Осиё минтақасида тарғиб қилиш, мамлакатимизга кириб келувчи сайёҳлар сонини оширишга хизмат қилади. 

Тез орада 1995 йил фаолият бошлаган, “Korea Broadcasting Awards” мукофоти билан тақдирланган “Korea New Network” телекомпаниясининг Осиёдаги 30 давлатдан ҳунармандликнинг 50 хил турига оид тайёрланган кўрсатувларни жамлаган, сериал шаклидаги илк дастур эфирга узатилади.  

 ЎзА