Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кордайдаги можарога жиноий гуруҳларнинг тўқнашуви сабаб бўлган
10:29 / 2020-03-02

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 1 март куни Қоракамар қишлоғи аҳолиси билан учрашувда Жамбил вилояти Кордай туманида 7-8 февраль кунлари юз берган тўқнашувларга иккита жиноий гуруҳ ўртасида яширин бизнесни бўлишиб олишга интилиш сабаб бўлганини айтди.


Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 1 март куни Қоракамар қишлоғи аҳолиси билан учрашувда Жамбил вилояти Кордай туманида 7-8 февраль кунлари юз берган тўқнашувларга иккита жиноий гуруҳ ўртасида яширин бизнесни бўлишиб олишга интилиш сабаб бўлганини айтди.

— Кордай туманида контрабанда билан фаол шуғулланувчи одамлар бор. Бу бизнесда иштирок этишни бошқа бир гуруҳ ҳам истаб қолди. Ноқонуний даромад манбаи устидан назорат масаласида иккита жиноий гуруҳ ўртасида можаро келиб чиққан. Бунинг оқибатида кўплаб инсонлар зарар кўрди, 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда очиқ гапириш керак, — дея Тоқаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради Президентнинг расмий сайти. 

Тоқаевнинг қўшимча қилишича, хавфсизлик идоралари олдида “миллатидан қатъи назар” айбдорларни жавобгарликка тортиш турибди. 

Президент Кордай туманига қонли ҳодисалардан салкам бир ой ўтиб 2016 йилдан бери ҳар йили нишонланиб келинадиган Миннатдорчилик кунида ташриф буюрган.
У ўз сўзида тумандаги фуқароларни аҳилликка чақирди ва “жамиятни бўлиб ташлашга” йўл қўймаслик лозимлигини таъкидлади. 

Қонли тўқнашувдан сўнг Қозоғистон расмийлари баёнот бериб, 8 февралга ўтар кечаси юз берган ҳодисалар билан боғлиқ 90 га яқин иш тергов қилинаётганини маълум қилди. Бироқ Кордай туманида юз берган оммавий тартибсизликлар, қотиллик, ўғирлик билан боғлиқ қанча одам ушлангани ва қамоққа юборилгани ҳақида маълумот берилмади.

Тўқнашувлардан сўнг минтақадаги кўплаб юқори лавозимли амалдорлар, жумладан, вилоят полиция департаменти бошлиғи ишдан бўшатилди. Жамбил вилоят ҳокими Асқар Мирзаҳметов истеъфога чиқди.